Поиск
RUUZ

Общество

Instagram'да блогер қиз беҳаё фото ва видеоларини тарқатгани учун 5 суткага қамалди

У одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ўзининг иштирокидаги видео ва расмларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

1044views0replies
0

Видеодан кадр

Instagram платформасида Севинчка номи билан танилган Insta-блогер ижтимоий тармоқда одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ўзининг иштирокидаги видео ва расмларни жойлаб, жамоатчилик танқидига учради.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар суди қуйидагиларни маълум қилди.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида С.С.га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, у МжТКнинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.
Аниқланишича, иш ҳужжатларига кўра фуқаро Н.У.нинг Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғига ёзган ариза юзасидан ўтказилган текширув натижасида С.С. ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ўзининг иштирокидаги видео ва расмларни жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жойлаштириб, жамоат тартибини бузиб, фуқароларнинг ўринли эътирозларига сабабчи бўлган.
Суднинг қарори билан С.С.га нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкинлиги маълум қилинади.
1044views0replies
0

Комментарии