Поиск
RUUZ

Общество

Газ муаммосидан шикоят қилган журналистга кескин жавоб қайтарган Учтепа тумани матбуот котиби жазоланди

Туман ҳокимлиги ОАВ учун ҳар доим очиқ ва шаффоф эканлигини ва муаммоли вазиятларда тезкор муносабат билдиришини маълум қилади.

373views0replies
0

UzNews.uz

Куни-кеча журналист Азиза Қурбонова Учтепа туманида газ босими пастлиги ҳақида пост қўйганлиги ва бу борада туман номидан юритиладиган расмий саҳифадан унга нисбатан қўполлик қилинганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларга хабарлар сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Учтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, туман ҳокимлигининг Ташкилий кадрлар гуруҳи томонидан ўрганиш ўтказилиб, ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси орқали туман ҳокимлиги матбуот котиби томонидан ҳис ҳаяжонга берилиб, ёзган фикрлари танқид қилинди. (Аслида тумандаги газ муаммоси бўйича кеча соат 14:30 туман газ таъминоти корхонаси раҳбари томонидан тушунтириш берилиб, муаммо 2 иш куни давомида ҳал қилишини брифинг орқали баён қилинган), дейилади хабарда.
"Туман ҳокимлиги Матбуот котибининг соҳага қўшган ҳиссаси ва тумандаги бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни тезкорлик билан ёритиши ва бир неча республика ва халқаро танловларда эътироф этилганлиги, қолаверса бундай эътирозли ҳолатларга муқаддам йўл қўйилмаганлиги ва кўп йиллик тажрибаси инобатга олиниб, туман ҳокими томонидан унга огоҳлантириш интизомий жазо чораси берилганлигини маълум қиламиз", — дейилади муносабатда.
Матбуот котибининг бундан кейинги фаолиятида туман ҳокимлиги номидан билдираётган фикрларида журналистик этикасига риоя этиши тушунтирилди.
Туман ҳокимлиги журналистлар учун ҳар доим очиқ, шаффоф эканлигини ва муаммоли вазиятларда тезкор муносабат билдиришини яна бир бор маълум қилади.
373views0replies
0

Комментарии