Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон БМТнинг Россиянинг Украинага товон пули тўлаши ҳақидаги резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

Ҳужжат 100 га яқин давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган. 13 та давлат қарши овоз берди.

231views0replies
0

Getty Images

14 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида Украина бўйича 11-фавқулодда сессия ўз ишини бошлади. Бу ҳақда БМТ Янгиликлари маълум қилди.
Ўнлаб давлатлар томонидан таклиф этилган “Россия тажовузкорлиги” натижасида Украинага етказилган зарарни қоплашни таъминлайдиган халқаро механизм яратиш бўйича резолюция лойиҳаси овозга қўйилди. Ҳужжат 94 давлат томонидан қўллаб-қувватланган, 13 делегация қарши овоз берган, 73 давлат, жумладан, Ўзбекистон бетараф қолган. 
БМТ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳужжат Бош Ассамблея аъзоларини Россия Федерацияси "тажовуз" пайтида содир этган халқаро ҳуқуқнинг ҳар қандай бузилиши учун жавобгарликка тортилиши ва етказилган зарарни қоплаши шартлигини тан олишни таклиф қилади.
Шу мақсадда ҳужжат халқаро механизмни яратишни назарда тутади, шунингдек, “Россиянинг халқаро ҳуқуқни бузувчи хатти-ҳаракатлари натижасида Украинадаги барча манфаатдор жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар, йўқотиш ёки зарарнинг ҳужжатлаштирилган далилларини рўйхатга олиш учун халқаро реестрни ташкил этиш тавсия этилади”.
231views0replies
0

Комментарии