• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 15 ноября 2022

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Lada Vesta, Equinox, Mercedes-Benz ва Nexia автомобиллари ўзаро тўқнашган.

397
0
Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 14 ноябрь куни соат 21:10 ларда Тошкент шаҳар А.Темур кўчаси ТАТУ университети қаршисида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Қайд этилишича, 2000 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги Lada Vesta русумли;

1993 йилда туғилган Л.М. бошқарувидаги Equinox;

1998 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz;

Йўл четида тўхтаб турган Nexia русумли (ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилмоқда) автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва Equinox автомобили ағдарилган.

Ҳодиса натижасида Equinox русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

397
0