Поиск
RUUZ

Реклама

Tiggo 8 Pro Max автомобилларининг сотуви бошланди

27 октябрь куни Ўзбекистонда Tiggo 8 Pro автомобилларининг сотуви бошланганидан бери юқори баҳоларга эга бўлди.

306views0replies
0

9 ноябрга бўлган маълумотларга кўра, автосалонга ҳар куни 100 дан ортиқ харидор ташриф буюрмоқда. Бугунги кунга келиб, Chery 100 дан ортиқ буюртмалар ва 300 дан ортиқ мўлжалланган шартномаларга эга бўлди.
Қайд этилишича, Chery автосалонларида Tiggo 8 Pro қатори автомобилларини топиш қийин.
Tiggo 8 Pro қатори – кроссоверлар орасида Chery компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ўртача ва катта ўлчамли 7 ўриндиқли флагман маҳсулотдир.
Маҳсулотнинг бетакрор сифати, асосий технологик тузилмаси ва Chery нинг олтин кучи билан тақдим этилган азим унумдорлиги туфайли Tiggo 8 Pro жаҳон бўйлаб фойдаланувчилар учун мутлақо янги премиум даражали флагманларни ишлатиш тажрибасини бағишлаган ҳолда, дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатлари ва минтақаларига экспорт қилинмоқда.
Ўзбекистон бозорида тақдим этилганидан сўнг, ҳаёт сифатини устун қўядиганлар учун Tiggo 8 Pro қатори афзал ўринни эгаллади.
Бозордаги ҳолат тобора қизиб бораётганлиги сабабли ҳам Chery фавқулодда жавоб қайтариш чораларини кўз остига олиб қўйган.
Масалан, кўп фойдаланувчилар маҳсулот афзаллигини ҳис қилгандан сўнг харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилишлари учун «Роҳат» автосалони совға сифатида Tiggo 8 Pro Max ни бепул тест-драйвдан ўтказишни таклиф этади.
Бундан ташқари, Андижондаги янги автосалон ҳам тезлик билан ишга туширилиб, автомобилларнинг олдиндан сотувини 7 ноябрда бошлади, бу эса фойдаланувчиларга тўғри тарзда хизмат кўрсатилади деганидир.
Chery раҳбарияти омма олдида етказиб беришни тезлаштириш ва ҳар бир мижоз автомобилни ўз вақтида олиб кетишини таъминлаш учун Chery янада кўпроқ чора-тадбирлар кўраётганини эълон қилганларини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.
Chery маълумотларига кўра, 10 кундан ортиқ вақт ичида 40 дан ошиқ Tiggo 8 Pro автомобиллари Ўзбекистонга етказиб берилди.
Бу каби қизғин вазиятда автомобиль харид қилмоқчи бўлганлар вақтдан унумли фойдаланиб, тест-драйвда иштирок этиш ва имкон қадар тезроқ автомобилга буюртма бериб, завқланишлари учун Chery автосалонларига ташриф буюришлари мумкин.
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Сайт: cheryauto.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
306views0replies
0

Комментарии