• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 3 марта 2021

Андижонда ерни $45 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган мансабдор шахс ушланди — видео

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи келишилган пулни олган вақтида қўлга олинди.

1157
0
Видеодан кадр

ДХХ ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ернинг ноқонуний савдоси бўйича қатор жиноятлар аниқланди. Хусусанн, Андижон вилояти туманларидан бирининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи маҳаллий фермер хўжалигига қарашли мевали боғдан иборат 1 га ер майдонидан вақтинча ижара шартномаси асосида фойдаланиб келган. У мазкур ер майдонини тасарруф этиш ва 3-шахсга ўтказиш ҳуқуқига эга бўлмасада, $45 мингга сотишга уринади. Ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс ушланди. Ер сотиш орқали ноқонуний даромад орттиришга уриниш Тошкент вилоятида ҳам содир этилди. Хусусий тадбиркор Қибрай туманининг Тузел мавзесида жойлашган 2 га ерни харидорга $1 млн эвазига сотишга келишиб, шундан $ 10 мингини олган вақтида қўлга олинди. Терговолди суриштирув давомида мазкур шахс мунтазам ноқонуний ер сотиш билан шуғуллангани аниқланди.

1157
0