Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда 3,1 баллик зилзила содир бўлди

Зилзила Сирдарё вилоятининг 3 та туманида ҳам сезилди.

17views0replies
0

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун 14 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 15:42 атрофида Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила эпицентри Жиззах вилояти Зарбдор тумани. Зилзила координаталари: 40,24 градус шимолий кенглик; 68,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,1. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 137 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сардоба туманида 3 балл, 10 км.
Зарбдор туманида 3 балл, 16 км.
Пахтакор туманида 2-3 балл, 26 км.
Оқолтин туманида 2 балл, 32 км.
Ховос туманида 2 балл, 34 км.
17views0replies
0

Комментарии