ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 ноябрь куни соат 13:52 да Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Темирхўжа” МФЙ Темирхўжа кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:05 да қуршаб олинган ва соат 14:26 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида шохобчанинг тахминан 75 кв.м майдонида ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.