Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада ИИБга олиб борилган боланинг ўлими юзасидан икки собиқ ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ, улар ўз мажбуриятларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлгани сабаб ишдан олинганди.

214views0replies
0

UzNews.uz

Фарғонада ИИБга олиб борилган вояга етмаган бола вафот этгани ва ҳолат юзасидан икки киши қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан 14 ёшли вояга етмаган шахс ички ишлар муассасасида вафот этганлиги ҳолати юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унга кўра, жиноят иши доирасида 2 нафар собиқ ички ишлар идораси ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларига совуққонлик билан қараб, ўз мажбуриятларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, уларни бажармаганлиги оқибатида марказда сақланаётган вояга етмаган Р.Абдусатторов (мархум) икки нафар вояга етмаган тарбияланувчилар томонидан кун давомида мунтазам равишда уриб-дўппосланиб, унга оғир даражадаги тан жароҳатлари етказилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан собиқ ИИБ марказ тарбиячиси ҳамда навбатчилик сменаси инспектор-навбатчиси ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми “а” банди (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан гумон қилинувчи сифатида жалб қилиниб, ЖПКнинг 226-моддаси тартибида ушланган.
214views0replies
0

Комментарии