Поиск
RUUZ

Происшествия

Хоразмда келин бетоб ётган қайнонасини калтаклади — видео

Ҳолатни келиннинг қайнотаси видеога олиб, ИИБга топширган.

1121views0replies
0

Telegram

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл кекса бир аёлнинг бош қисмига қўли билан урганлиги, жабрланувчи аёл эса бу вазиятда қаршилик кўрсатмаганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.
Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, видеолавҳада акс этган нохуш ҳолат Урганч тумани “Шерматлар” маҳалласида содир бўлган.
Аниқланишича, ушбу хонадонда яшовчи, М.Ж. ўзаро келишмовчилик сабабли қайнонаси Ё.Ш. билан низолашиб келган ва қайнонасини бетоб бўлиб ётганлигидан фойдаланиб қўли билан бош қисмига урган. Ушбу ҳолатни жабрланувчининг турмуш ўртоғи қўл телефони орқали видеотасвирга олиб, Урганч тумани ИИБга тақдим этган.
Ўз навбатида Урганч тумани ИИБ томонидан Ё.Ш. га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган, М.Ж. нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ё.Ш.га нисбатан келгусида келини томонидан зўрлик ва тазйиқ ўтказилишининг олдини олиш мақсадида “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилди.
1121views0replies
0

Комментарии