Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида куёвини пичоқлаб ўлдирган қайнота 8 йилга қамалди

Марҳумнинг аёли эри билан жанжаллашиб қолиб, ота-онасининг уйига кетиб қолгани жиноят содир этилишига сабаб бўлган.

156views0replies
0

Олий суд / Иллюстрация

Жорий йилнинг 13 июнь куни тахминан 23:00 атрофида марҳум Ғ.А. аёли билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Эрининг калтаклашидан ва маст ҳолатда унга шикаст етказишидан қўрққан аёл, эри ташқарига чиққан вақтдан фойдаланиб, ота-онасининг уйига қочиб кетади.
Шундан сўнг, эр жаҳл устида қайнотасининг уйига рафиқасини қидириб борган. Шу масалада марҳум эр қайнотаси билан ҳам жанжаллашиб қолишган.
"Ўзимни ҳимоя қилиш мақсадида пичоқни ушлайман деганимда иккаламиз йиқилдик ва пичоқ куёвимга кириб кетди. Кечиринглар, бундай бўлади деб ўйламагандим", деди судланувчи.
Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, жабрланувчининг чап ва ўнг оёқ сон соҳаларига бир неча маротаба пичоқ санчилиб, тиқиб олинганлиги ҳамда ўлим сабаби ҳам майда қон томирлари ва чап йўғон қон томирлари шикастланиши натижасида кўп қон йўқотиши эканлиги аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани судида, судланувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 104-моддаси 3-қисмининг "д" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва шу модда билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
156views0replies
0

Комментарии