Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Афросиёб” поездига қон сачрагани акс этган фотолар тарқалди.
Транспорт прокуратурасининг маълум қилишича, 2022 йил 11 ноябрь куни соат 05:31 да “Бухоро-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги 765-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” тез юрар йўловчи поезди “Зирабулоқ – Каттақўрғон” темир йўл бекатлари оралиғининг 3816 км. 3-пикетида темир йўл изида қаровсиз юрган 18 бош қўйни уриб юборган.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/ZThcnHaSZZ01JgGvL5Fq.png)
Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўйларни эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Транспортда ХТБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.