Спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомашина бошқарган ҳайдовчи 83 ёшли кекса эркакни уриб юборган. Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатмас воқеа жойидан қочиб кетган.
Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида ушбу ЙТҲни содир этган ҳайдовчи иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.
Аниқланишича, марҳум бомдод намозига шошилганлиги сабабли пиёдалар ҳаракату учун мўлжалланмаган жойдан чиқиб қолган. Ушбу ҳолатни ҳайдовчи қуйидагича изоҳлади.
"Газ заправкадан чиқиб йўлда келаётган вақтимда йўлимдан ёши улуғ инсон чиқиб қолди. Мен автомашинамда тормозсиз бориб жабрланувчини уриб юбордим. Ушбу ҳолатда мен стресс ҳолатига тушиб қолдим ва автомашинамни ташлаб, уйга бордим. Шундан кейин Тошкент шаҳар ИИББга бориб бўлган воқеани айтиб бердим. Пиво истеъмол қилгандим. Пиёда чиқиб қолган жойда автомашинани тўхтатишни имкони йўқ эди", — деди ҳайдовчи.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан ҳайдовчига нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-қисми 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.
Унга кўра, ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.