• 12 905 сум
    -33.42
  • 14 576 сум
    -89.5
  • 162 сум
    0.89
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 905 сум
    -33.42
  • 14 576 сум
    -89.5
  • 162 сум
    0.89
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 ноября 2022

Хоразмда масжид имом-хатиби одамлардан масжид қуриш учун пул йиғиб, пулларни “еб юборди”

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

435
0
Иллюстрация

Хоразм вилояти прокуратураси хабарига кўра, Қўшкўпир туманидаги “Ислом бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби Қ.И. масжидни янгидан ҳашар йўли билан қурилиши ҳақида оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар тарқатган. 

Шундан сўнг, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаролардан 40,0 млн сўмдан ортиқ пул маблағларини йиғиб, масжид қурилишига ишлатмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир туман ИИБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

435
0