Поиск
RUUZ

Общество

Андижон ССБ бошлиғи манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун ишдан бўшади

У "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилинганидан кейин тадбиркорликни давом эттириш мақсадида ишдан бўшаш ҳақида мурожаат қилган.

309views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланган Журъатбек Қувватов ўз хоҳшига кўра лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Аниқланишича, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Журъатбек Қувватов манфаатлар тўқнашуви сабабли лавозимини тарк этишга қарор қилган.
Жорий йил 8 августдаги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги ЎРҚ-788-сонли қонунини қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонун 2022 йилнинг 10 ноябрь кунидан кучга кирган. Мазкур қонуннинг 13-моддасига кўра давлат фуқаролик хизматчисига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий бошқарув, маъмурий хўжалик вазифаларини бажаришга чекловлар қўйилган.
"Юқоридаги Қонун кучга кириши муносабати билан, Қонуннинг 19-моддасида таъкидланган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш мақсадида Ж.Қувватов эгаллаб турган лавозимидан (Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи) озод қилинишини сўраб ариза билан мурожаат этганлиги маълум қилинади", — дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
309views0replies
0

Комментарии