Поиск
RUUZ

Общество

Дубайдан Тошкентга олиб келинган 12 та Iphone 14 Pro Max мусодара қилинди

Телефонларни ноқонуний йўл билан Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган 3 нафар фуқаро жаримага тортилиб, барча телефонлар мусодара қилинди.

119views0replies
0

Иллюстрация

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти учиб келиш зали ташқарисида фуқаролар З.Ж., Э.А. ва М.Х.лар “Дубай-Тошкент” йўналишида учиб келиб, қонунга хилоф равишда 12 дона Iphone 14 Pro уяли алоқа воситаларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кираётган вақтларида Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ушланган. 
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб МЖтКнинг 22722-моддаси (Товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилган. Шундан сўнг, Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар Сергели туман судига тўпланган ҳужжатлар юборилган.
З.Ж. ва Э.А. ларга нисбатан БХМнинг бир баробари миқдорида жарима жазоси ва М.Х.га нисбатан БХМнинг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, қонунга хилоф равишда олиб келинган қиймати 197 млн 533 минг сўм бўлган жами 12 дона Iphone 14 Pro Max уяли алоқа воситалари давлат ҳисобига мусодара қилинди.
119views0replies
0

Комментарии