Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда 22 ёшли йигит аёли ва 5 ёшли ўғлини ўлдириб, ёқиб юборди — видео

Марҳума йигитдан 7 ёш катта бўлган. Шаръий никоҳда яшаб келган йигит аёлини хиёнатда айблаб, уни ва фарзандини ўлдирди.

750views0replies
0

Видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, қотиллик Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Заргар қишлоғидан ўтган Тошкент – Термиз автомобиль йўлининг ёқасидаги қирликда содир бўлган. 
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида 2000 йилда туғилган йигит ва 1993 йилда туғилган аёл бундан 5 йил аввал танишиб, яширинча шаръий никоҳ билан яшаб келишган. 2017 йилда бир нафар фарзандли ҳам бўлишган.
Кузнинг бошида аёл яна ҳомиладор бўлиб қолади. Йигит Тошкентга ишлагани кетган вақтида аёл йигитнинг отасига қўнғироқ қилиб, бор гапни айтиб беради.
Шундан сўнг, аёл фарзанди билан Тошкентга йигитни олдига боради. Улар у ерда бироз яшагач, Бухорога қайтаётган вақтида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Заргар қишлоғидаги баланд қирликлар орасида тушиб қолишади.
Ўша ерда эркак аёлни хиёнатда айблаб, уни қирнинг тепасига олиб чиқиб, соч қуритгич билан бўғиб ўлдиради. Бундан ташқари, у фарзандини ҳам сумка тасмаси билан бўғиб ўлдиради.
Эркак марҳумларнинг жасадларини уларнинг кийим ва буюмларига қўшиб, ёқиб ўзи эса Бухорога кетиб юборади.
750views0replies
0

Комментарии