Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған ва Гурбангули Бердимуҳамедовни мукофотлади

Туркия президенти ҳамда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотланди.

41views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдоған ҳамда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотлади.
"Бундан аввал Бокуда ўтказилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга ушбу орденни топширган эди", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Туркия президенти Озарбайжон етакчисини айнан шу орден билан мукофотлаган.
Шунингдек, марҳум атоқли адиб Чингиз Айтматов Турк дунёси бирлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди.
41views0replies
0

Комментарии