• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 октября 2021

Навоийда саноат чиқиндилари сабаб дарёдаги балиқлар заҳарланди

Зарафшон дарёсида балиқларнинг ўлиши сабаблари ўрганилди.

973
0
Давлат экология қўмитаси

Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмида сувнинг ранги бироз ўзгаргани, балиқлар нобуд бўлаётгани кузатилди.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда дарёнинг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олишди.

Аниқланишича, “Навоийазот” АЖ га қарашли (1-ташлама) 267-қудуқдан азот аммоний 21 маротаба, азот нитрат 2,6 маротаба, азот нитрит 60 маротаба, хлоридлар 1,3 маротаба, мис ионлари 2,1 маротаба белгиланган меъёрлардан юқорилиги ҳамда дарёда оммавий заҳарланиш юзага келганлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки ўрганиш-суриштирув ишлари давом этмоқда.

973
0