Поиск
RUUZ

Реклама

Park City Mall: ҳашаматли ва муваффақиятли бизнесни ўзига жалб қилувчи марказ

Боғ ичида жойлашган шаҳар Park City Labzak лойиҳа ҳудудида жойлашган савдо марказида чакана савдо майдончалари сотуви бошланганини эълон қилади.

44views0replies
0

Park City Mall – Тошкентдаги энг йирик уч қаватдан иборат савдо маркази бўлиб, ўзининг ер ости автотураргоҳи ва кўча автотураргоҳига эга ҳамда у ерда тез орада 160 дан ортиқ дўкон ва ресторанлар очилиши кўзда тутилган.
Савдо маркази концепцияси қуйидаги соҳаларда кўп функцияли ҳудудларни ўз ичига олади:
- Эркаклар, аёллар, болалар ҳамда спорт кийимлари бутиклари, юқори сифатли косметика, заргар ва соатсозлар пештахталари жойлашган fashion-зона;
- Ресторанлар, новвойхоналар, тез тайёрланадиган кафелар ва қандолатчилик дўконлари жойлашган озиқ-овқат корти;
- Ҳашаматли чинни дўконлари, нафис матолар, маиший техника галереясини ўз ичига олган «Барчаси уй учун» зонаси.
Шунингдек, савдо маркази ҳудудида қуйидагиларни ўз ичига олган дам олиш маскани фаолият юритади: фитнес зали, SPA-салони, 25 метрли сузиш ҳавзаси ва бошқалар. Ёш меҳмонлар учун эса - ўйин майдончаларига эга жаннатмакон кўнгилочар маркази.
Шифт баландлиги 7 метр бўлган чакана савдо майдони ва мавжуд мезoнин сизга кўргазма заллари, галереялар ва кенг овқатланиш жойларини эргономик тарзда ташкил қилиш имконини беради. Ҳажми бўйича кенг майдонларнинг мавжудлиги ўз дўконингизни очиш ёки ижара бизнесига муваффақиятли сармоя киритиш учун энг яхши вариантни танлаш имконини беради!
Савдо маркази бўйлаб ҳаракатланишнинг тўғри ташкил этилган логистикаси ташриф буюрувчиларга керакли харидларни амалга ошириш ва ресторанлар, SPA зонаси ва болалар учун ўйин хонасига ташриф буюриб, ўз яқинлари билан унутилмас ҳордиқ олиш имконини беради.
Park City Mall савдо марказининг шаҳар марказий қисмида, энг йирик боғ ҳудудлари, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари яқинида ва транспорт ҳаракати марказида жойлашуви савдо марказини харид қилиш ҳамда дам олишни яхши кўрадиганлар учун диққатга сазовор жойга айланишига имкон беради.
Соат 9:00 дан 19:00 га қадар Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1Б уй манзилида жойлашган савдо офисига ташриф буюришингиз мумкин.
+998 78 777-47-77 телефон рақами орқали дастлабки маслаҳат олиш ва ташриф буюриш учун рўйхатдан ўтиш мумкин.
Веб-сайт: www.parkcitylabzak.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
44views0replies
0

Комментарии