Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ТИВ Украинани ёлғон маълумот тарқатмасликка чақирди

Украина элчиси Ўзбекистон санкцияларни четлаб ўтиб, Россияга икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бераётгани ҳақидаги маълумотларнинг тарқалишидан хавотирда.

142views0replies
0

Sputnik

Пайшанба куни Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.
Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқатилган асоссиз баёноти билан боғлиқ ҳолда элчи эътиборига жиддий ташвиш билдирилди.
Гап Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси вакили Вадим Скибицкийнинг Италиянинг La Repubblica нашрига берган интервьюси ҳақида кетмоқда. Украина матбуотининг ёзишича, Вадим Скибицкий Ўзбекистон ва Қозоғистон Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётганини айтган.
"Улар (Россия расмийлари - таҳр.) Хитой ва Шимолий Кореяга, эҳтимол Қирғизистонга ҳам қурол-яроғ, хусусан, РСЗО - “Смерч” ва “Довул” тўпларини етказиб бериш учун мурожаат қилишган. Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатлар борки, Россияга ракеталарни яратиш учун зарур бўлган Aмерика ва Япония фуқаролик компонентларини сотиш орқали санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам беради", — деди Украина разведка хизмати ходими интервьюда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина томони ОAВда Ўзбекистонга нисбатан ёлғон маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслигини таъкидлади.
Шу билан бирга, вазирлик Украина томонининг расмий сўровларини олгач, манфаатдор масалаларни ўрганишга ва холис маълумот беришга тайёр.
Элчи Николай Дорошенко Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишига ишонтирди.
142views0replies
0

Комментарии