Поиск
RUUZ

Общество

Ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифалар тақиқланади

Президент Администрацияси томонидан ХТВ ва бошқа мутасаддиларга ўқитувчиларга ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан тегишли кўрсатма берилди.

98views0replies
0

ЎзАнинг хабар беришича, Президент Администрацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли мутасаддиларга ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан тегишли кўрсатма берилди. 
Бундан аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда ўқитувчилар уйма-уй юриб, аҳолини рўйхатга олиши буюрилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Шундан сўнг, ҳолатга ХТВ шунингдек, масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёев муносабат билдирди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасаларга ҳеч қандай алоҳида топшириқлар берилмаган.
"Бугунги кунда умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни рўйхатга олиш электрон тизим орқали амалга оширилиб, бунинг учун мактаб педагоглари уйма-уй юриши зарурияти йўқ. Сўнгги 2 йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда (онлайн) амалга оширилмоқда", - дейилади вазирлик муносабатида
Ўз ўрнида Саида Мирзиёеванинг таъкидлшича, ўқитувчиларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш ўта зарур ва уларнинг зиммасига кераксиз ва ноқонуний вазифалар юклашни бас қилиш керак.
"Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси — фарзандларимизга билим бериш орқали мамлакатимиз келажагини таъминлашдир.
Бунинг ўзи жуда мураккаб вазифа. Таълим йўналишида шундоқ ҳам муаммолар ғиж-ғиж бўлиб турганида, устига-устак ўқитувчилар гарданига яна қандайдир қўшимча вазифалар юклаш — бу энди ортиқча.
Мен барча масъул шахслардан ушбу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилиш ва ўқитувчилардан дарс беришдан бошқа барча вазифаларни озод қилишини сўрайман.
Ҳозир мамлакатимизда таълим биринчи рақамли устувор масаладир. Биз ўқитувчиларга текин хизматкор ходим сифатида қарашга барҳам беришимиз шарт. Улар жамиятнинг энг ҳурматли ва ардоқли қатламига айланиши, бунинг учун барча бирдек ҳаракат қилиши зарур деб ҳисоблайман. Зеро фақат таълим, фақат ўқитувчилар ёрдамидагина биз тараққиётга эриша оламиз. Фарзандларимиз келажаги уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун ҳам устозларимизни эъзозлашимиз шарт!", - деб ёзади Мирзиёева.
98views0replies
0

Комментарии