Поиск
RUUZ

Общество

Чет элликлар январь ойидан бошлаб харидлари учун ҚҚСларини қайтариб олиши мумкин

Давлат солиқ қўмитаси хориж фуқаролари Tax Free хизматидан қандай фойдаланиши ва харидлари бўйича солиқларни қайтариши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

38views0replies
0

Интерпресс / Иллюстрация

“Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қайтариш — Tax Free тизими тажриба тариқасида жорий этилади.
Tax Free республиканинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектларида қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилган товарларга нисбатан қўлланилади. Умумий қиймати камида 1 млн сўм бўлган Tax Free тизими татбиқ этиладиган товарларни харид қилиш лозим.
Қайд этилишича, чет эл фуқаролари Tax Free'дан қандай фойдаланиши учун чет давлат фуқароси “Солиқ” мобиль иловасида рўйхатдан ўтиши ва харидлари бўйича тақдим этилган онлайн-НКТ фискал чекларини сканерлаши кифоя.
Tax Free суммасини ҳисоблаш, уни чет давлат фуқаросининг банк пластик картасига ёки банк ҳисобварағига ўтказиб бериш тизим оператори “Солиқ-сервис” ДУК томонидан амалга оширилади. Ушбу жараёнларни Солиқ мобиль иловасида онлайн вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилади.
Чет давлат фуқаролари Ўзбекистон ҳудудини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари орқали тарк этганда тизим операторига мурожаат қилган ҳолда маҳсулот харид қилган пайтдан бошлаб 3 ой ичида ҚҚС суммасини қайтаришни расмийлаштиришлари мумкин бўлади.
Tax Free суммаси чет давлат фуқаросининг республика ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган сўнг, харид амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 25-кунидан кейин қайтарилади.
38views0replies
0

Комментарии