Поиск
RUUZ

Общество

Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича президент фармони қабул қилинди

Фармон билан бир қатор чекловлар олиб ташланди ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи воситалар белгилаб қўйилди.

143views0replies
0

UzNews.uz

Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:
— тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;
— янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилиши;
— электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
— якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.
Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан бошлаб солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.
Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади. Бунда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нодавлат хизматлар кўрсатиш тартиби Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи юридик шахс томонидан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган бир шартнома суммаси БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди.
Вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида қиймати БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.
Маълум қилинишича, тадбиркорлик фаолиятини фақатгина қуйидаги воситалар орқали тартибга солинади:
— тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
— тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг айрим турлари бўйича лицензиялаш, рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этиш;
— техник жиҳатдан тартибга солиш;
— тариф ва нотариф тартибга солиш;
— қонунда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
— давлат назорати;
— рақобатни ҳимоя қилиш;
— қонун билан тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини ўрнатиш;
— ҳисоботларни жорий этиш;
— ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотга аъзолик (иштирок этиш) асосида ўзини ўзи бошқаришни жорий этиш.
— Қонунлар билан тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг бошқа воситалари ҳам белгиланиши мумкин.
143views0replies
0

Комментарии