Поиск
RUUZ

Экономика

Тошкентда Wildberries компаниясининг логистика комплекси ташкил қилинади

Компания ўзбекистонлик тадбиркорларга бозорда сотувчи сифатида рўйхатдан ўтиш имкониятини беради. Лойиҳанинг умумий қиймати 130 млн долларни ташкил қилади.

148views0replies
0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев энг йирик халқаро маркетплейслардан бири ҳисобланган Wildberries компанияси асосчилари Владислав ва Татяна Бакалчукларни қабул қилди. 
Учрашувда, тайёр ўзбек маҳсулотларини маркетплейс орқали сотиш учун компаниянинг логистика комплексини Ўзбекистонда ташкил қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳрида барча тегишли хизматларни кўрсатувчи Wildberries логистика мажмуасини, шунингдек, товарларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш учун божхона ва сертификатлаштириш органларининг "ягона ойна" хизматларига эга саралаш марказини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 130 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳа ишга тушиши билан 5000 та янги иш ўрни яратилади.
Шу нуқтаи назардан, маркетплейс орқали сотишга чиқариш учун биринчи босқичда ўзбек ишлаб чиқарувчилари томонидан 900 миллион доллардан ортиқ тўқимачилик маҳсулотлари, 121,5 миллион долларлик чарм маҳсулотлари, 172,2 миллион долларлик маиший электротехника буюмлари ҳамда 382,5 миллион долларлик қурилиш материаллари етказиб беришга тайёрлик билдирилди.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида компания ўзбекистонлик тадбиркорларни сотувчилар сифатида рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратади, электрон платформада ишлаш ва ўз товарлари сотиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўзбек ва рус тилларида ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун онлайн семинарлар ўтказади, шунингдек, янги ўзбек брендларини яратиш фабрикасини ишга туширади. Унда маркетинг тадқиқотлари, бозор таҳлиллари ўтказилади ва тегишли брендлар ишлаб чиқилади.
148views0replies
0

Комментарии