Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда судланганларга умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши тақиқланади

Мазкур фуқароларга судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар тақиқ қўйилади. Бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

222views0replies
0

sud.uz

“Таълим тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унга кўра, қуйидагилар умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши тақиқланади:
— суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
— психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар;
— умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;
— қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;
— жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.
222views0replies
0

Комментарии