Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонга камида 1 млн доллар сармоя киритган хорижлик Ўзбекистон фуқаролигини олиши мумкин

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

76views0replies
0

UzNews.uz

Ушбу қонунда катта ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилмоқда.
Лойиҳага кўра, фуқаролик тўғрисидаги қонунинг 20-моддасига қуйидагича ўзгартиш киритилмоқда:
“Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади".
Қайд этилишича, қонунда таклиф этилаётган янги норма давлатнинг инвестициявий жозибадорлиги оширишга, республика инвестиция муҳитида бўлаётган ижобий ўзгаришларга халқаро ишбилармонлар ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилишга ва халқаро майдонда мамлакат нуфузини оширишга хизмат қилади.
76views0replies
0

Комментарии