• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 9 ноября 2022

Навоийда савдо дўкони ёниб кетди

Маълум қилинишича, ёнғин-қутқарув экипажи 2 дақиқада воқеа жойига етиб борган.

258
0
Видеодан кадр

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 23:12 да Навоий вилояти Хатирчи тумани "Навбаҳор" МФЙ А. Яссавий кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи 23:14 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 23:38 да бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида кийим-кечак, маиший техника, чинни-чиновор ва бошқа дўконларнинг 120 кв.м майдонда дўкон жиҳозлари, маҳсулотлари, шифт ва том қисми ёниб зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан иморатларининг 1500 кв.м. майдони сақлаб қолинган.Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

258
0