Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ИИББ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ва Прокуратура департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида тадбир ўтказилган.
Тадбирда 1993 йилда туғилган Б.Т. (қассоб)га тегишли туман Гулбоғ маҳалласида жойлашган (ноқонуний) “қушхона” холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Текшириш давомида қушхонада санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сақланаётган, инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган (текширув хулосаси билан) вазни 1 тонна 271 кг гўшт маҳсулотлари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Ҳолат юзасидан Б.Т. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 186-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.