Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Lacetti ва Nexia-2 тўқнашиши натижасида 24 ёшли йўловчи вафот этди

Икки машина ҳайдовчилари ва йўловчилар шифохонага олиб кетилган.

148views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 7 ноябрь куни тахминан соат 19:30 ларда Муқимий кўчасида 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги Nexia-2 ва 2004 йилда туғилган Ж.О. бошқарувидаги Lacetti ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-2’да бўлган йўловчиси 1998 йилда туғилган Ш.Э. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, Lacetti ҳайдовчиси, Nexia-2 ҳайдовчиси ва йўловчилари: 1995 йилда туғилган Т.О., 1996 йилда туғилган Б.Қ., 2001 йилда туғилган М.Қ.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
148views0replies
0

Комментарии