Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда эркак хотинини бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлаётган вақтида ушлаб олди — видео

Эр ҳолатни тасвирга олиб интернетга тарқатган. Бегона эркак ва ҳолатни видеога олиб тарқатгалар қамалди.

3267views0replies
-1

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманганда эркак хотинини бошқа бир эркак билан ишқий муносабатда бўлаётган вақтида тутиб олгани ҳақида хабар тарқалганди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Н.Н. 2022 йил 19 сентябрь куни соат 23:00 ларда яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Д.К. билан М.У.ни ишқий муносабатда бўлаётган вақтида ушлаб олиб, 10 нафар қариндош ва маҳалладошлари билан М.У.ни арқон билан боғлаб, ҳолатни тасвирга олиб, ҳеч бир розиликсиз қонунга хилоф равишда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.
Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган.
Судда фуқаро Н.Н. МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисобланиб, Н.Н.га БҲМнинг 3 баравари (900 минг сўм), Д.К.га БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) ҳисобида жарима жазоси тайинланган. Фуқаро М.У.га эса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, воқеада иштирок этган ҳамда уни тасвирга олиб, тарқатган шахсларга ҳам жарима жазоси белгиланиб, 5,7 ва 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
3267views0replies
-1

Комментарии