Поиск
RUUZ

Спорт

Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг соврин миқдори маълум бўлди

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган дунё биринчилиги 2023 йилнинг май ойида ўтказилади.

367views0replies
0

МОҚ

Иорданияда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати доирасида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда келаси йил Ўзбекистон биринчи бор мезбонлик қиладиган дунё биринчилигининг санаси расман маълум қилинди, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
Унга кўра, бўлажак мусобақа 2023 йилнинг 1-14 май кунларига белгиланди. Бокс жанглари “Ҳумо арена” мажмуасида ўтказилади.
Қайд этилишича, Тошкент мезбонлик қиладиган мусобақада соврин жамғармаси умумий ҳисобда 5.2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бунда олтин медал соҳиблари 200 минг, финалчилар 100 минг ва бронза медали эгалари 50 минг АҚШ долларига эга бўлишади.
"Ишонаманки, бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори даражада ўтказилади ва тарихдаги энг зўрларидан бири бўлади. Мен Ўзбекистонда бўлганман ва у ерда мусобақалар қандай ташкил этилишини кўрганман. У ердаги профессионализим ва боксга бўлган меҳр кўп мамлакатлар учун намуна бўлади. Тошкентда янги чемпионларни кўришни сабрсизлик билан кутмоқдаман", – деди Кремлёв.
"Бу тасодифан бўлиб қолгани йўқ, Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери сақланиб келинаётган бой бокс анъаналари бунга сабабдир. Ўзбекистон бокс оиласи номидан шуни айтишим мумкинки, мамлакатимиз бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун барча ишни қилади", - деди Сакен Полатов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган дунё биринчилиги Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги дастлабки лицензиялар ўйналиши билан янада аҳамиятли.
367views0replies
0

Комментарии