Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада ИИБга олиб борилган 15 ёшли бола вафот этди

Экспертиза хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига бош миянинг шикаст ейиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган. Ҳолат юзасидан икки киши қамоққа олинган.

484views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Фарғонадаги ИИБда 15 ёшли бола калтакланиши натижасида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 октябрь куни Учкўприк тумани "Султон" МФЙ, Султон қишлоғида яшаган 2007 йилда туғилган Р.А. Бувайда тумани Янгиқўрғон қишлоғида жойлашган “Ансор” савдо мажмуасида ота-онасининг назоратисиз юрган ҳамда ушбу мажмуада ўғирлик қилмоқчи бўлганида, ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, туман ИИБ бошлиғининг шу кунги қарори билан Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁКМга жойлаштирилган.
17 октябрь куни Р.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушидан кетганлиги сабабли шаҳар Тез-тиббий ёрдам ходимлари чақирилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига “бош мия калла ёпиқ шикасти, мия қаттиқ парда остига қон қуйилиши, бош мия моддасининг лат ейиши” сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, жиноятга бевосита алоқадор икки нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁКМ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
484views0replies
0

Комментарии