• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 9 октября 2021

Ўзбекистон Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш бўйича муносабат билдирди

Кеча Қундуз шаҳрида жума намози пайтида масжид портлатилганди.

1050
0
ТАСС

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш бўйича баёнот билан чиқди. 

Баёнотда Ўзбекистон томони кеча, 8 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида кўплаб қурбонларни келтириб чиқарган террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши ёзилган.

“Бундай зўравон ҳаракатлар Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ва миллий келишувни ўрнатишга тўсқинлик қилади. Ўзбекистон ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳужумда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади”, - дейилади баёнотда.

Маъумлт учун, 8 октябрь куни Қундуз шаҳрида жума намози пайтида шиаларнинг “Саидобод” масжидида портлаш юзага келган. Бунинг оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлган, 100 нафардан зиёд киши яраланган.

Шунингдек, “Толибон” ҳаракати мазкур терактни қоралаб, мазкур жиноятни содир этганлар топилиши ва жавобгарликка тортилишини маълум қилган.

1050
0