Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ўқитувчи баҳо қўймагани сабаб калтакланди

Информатика фани ўқитувчиси ўқувчига яхши ўқимагани сабаб баҳо қўймаган. Натижада, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги келишмовчиликка ўқувчининг акаси келиб аралашган.

184views0replies
0

my.uzedu.uz

Тошкентнинг Миробод туманидаги 213-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси калтакланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йилнинг 3 ноябрь куни соат 9:15 атрофида (танаффус вақтида) мактабнинг 2-қаватида содир бўлган.
Мактабнинг информатика ўқитувчиси С.А. 9-синф ўқувчиси Т.М.га 1-чоракда информатика фанини яхши ўзлаштирмаганлиги сабабли чорак баҳо қўйилмаслигини айтган. Натижада, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Шундан сўнг, Т.М. бу ҳақда ўзининг акаси Т.М.га (2021 йилда шу мактабни тамомлаган) айтган. Кейин, Т.М. ўзининг 2004 йилда туғилган ўртоғи Ғ.Б. билан мактабга келиб, ўқитувчига тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолатдан хабардор бўлган мактаб раҳбари С.И. ўша заҳотиёқ ИИО ФМБга хабар берган. Айни пайтда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
184views0replies
0

Комментарии