• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 7 ноября 2022

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -2 даражагача тушиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келади.

521
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 7 ноябрь куни республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади, айрим жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +8...+13 даража, шимолда +5...+7 даража атрофида бўлади. 

Сешанба куни совуқ ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларига аста-секин кириб келади, ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим туманларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат +5...+8 даражани ташкил этади.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

9-11 ноябрда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Қайд этилишича, совуқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида 9-11 ноябрда ҳарорат кечалари -2…0 даражагача пасаяди, кундуз кунлари аста-секин исийди. Ҳафтанинг охирига келиб ҳарорат +10…+14 даража атрофида ва меъёрга яқин бўлади.

7-8 ноябрь кунлари кучли ёмғир ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

521
0