Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фуқаро М.Ф.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Деҳқонобод туманидаги 7-сонли МТТ раҳбари Н.О. ишга қабул қилиш эвазига 300 АҚШ долларини М.Ф.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.