Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда 59 ёшли шифокор хизмат вазифасини бажараётган вақтида аёвсиз калтакланди

Тиббиёт бирлашмасига келган эркакка оёқ кийимидаги лойни ташқарида ювиб келишини айтган шифокор аёвсиз муштланиб, тепкиланиб ташланди.

331views0replies
0

UzNews.uz

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Уйшун оилавий поликлиникасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра поликлиникада 35 йилдан буён умумий амалиёт шифокори (айни пайтда оилавий шифокор) бўлиб ишлаб келаётган 59 ёшли Х.Д.нинг қабулига 2022 йил 3 ноябрда кеч соат 18:30 атрофида бир нотаниш эркак 2 нафар аёл билан келган. Эркак шифокорга турмуш ўртоғининг бетоблигини айтиб, уни текшириб қўйишини сўраган. 
Шундан сўнг, шифокор унга беморни текширгунига қадар оёқ кийимидаги лойни ташқарида ювиб келишини айтган. Аммо, эркак шифокорни ҳақоратлаб, бўйнидан бўғиб, аёвсиз муштлаб, тепкилаб ташлаган.
Олган жароҳатлари натижасида, шифокор ҳушини йўқотган ва Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига “Пешона, иккала ёноқ, юз, бурун усти, бўйин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкарган жароҳатлари, тирналмалар, бош чайқалишига гумон” ташхиси билан ётқизилган. Айни пайтда даво муолажалари давом эттирилмоқда.
Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратига олинган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда.
331views0replies
0

Комментарии