Поиск
RUUZ

Общество

"Сенат сайтини бузган шахснинг 14 ёшли хакер болага алоқаси йўқ" — Киберхавфсизлик маркази (видео)

Киберхавфсизлик маркази аввалроқ Сенат сайтини 14 ёшли болалар бузгани ҳақида тарқалган хабарни рад этмоқда. Таъкидланишича, мазкур киберҳужумни уюштирган шахс аслида умуман бошқа йигит.

220views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Олий мажлис сенати сайти хакерлар томонидан бузилгани, шундан сўнг "Марказий Студия" информацион дастурида уни бузган шахслар 14 ёшли йигит бошчилигидаги 6 кишилик жамоа эканлиги ҳақида хабар берилганди. Мазкур хакернинг ўзи ҳам интервью бериб, Сенат сайтини унинг жамоаси қилганини айтганди.
Аммо, Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Сенат сайтини бузган шахснинг бу хакерларга умуман алоқаси йўқ. Мазкур киберҳужумни амалга оширган шахс 3 ноябрь куни Наманган вилояти Норин туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан аниқланган. 
"Норин туманида туғилганман. Бу киберҳужумни 2 ноябрь куни соат тахминан 11:00 ларда амалга оширдим. Шунчаки заифликни кўрсатиб қўймоқчи эдим. 28 октябрь куни вебсайтнинг эгаларига бу ҳақда репост қилинган. Лекин, жавоб келмаган. Шу сабабдан бу ишни амалга оширгим келди. Бу ишни Python орқали амалга оширганман. Senat.uz сайтининг заифлиги кўплиги сабаб уни бузиш узоққа чўзилмаган", - дейди киберҳужумни уюштирган шахс.
Шунингдек, у бундан аввал ҳам бир қатор сайтларга ҳужумлар уюштирганини тан олди. Хакернинг отаси ҳам бу борада фикр билдириб, ўғлининг айби учун узр сўради.
"2022 йилда компьютер олиб бергандим. 3 ноябрь куни соҳа ходимлари уйимизга келганида Сенат сайтини бузганини билдим. Барчадан узр сўрайман. Бундан кейин ўғлимни қаттиқ назоратга оламан", - дейди хакернинг отаси.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
220views0replies
0

Комментарии