Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбек хирургияси тарихида илк бор бир пайтнинг ўзида юрак ва буйракда ноёб операция ўтказилди

Бундай амалиёт дунё бўйича йилига 5-10 марта амалга оширилади. Ўзбекистонда юқори технологик ноёб муолажа муваффақиятли якунланди.

111views0replies
0

ССВ

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бир вақтнинг ўзида юрак коронар-шунтлаш ва буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Ўзбекистон миллий хирургияси тарихида илк бор амалга оширилган бу ноёб операция ўзбек кардиожарроҳ ва трансплантологлари томонидан мустақил бажарилди.
Қайд этилишича, бемор 47 ёшда бўлган. Беморга ўз қизи донорлик қилган.
“Буйрак трансплантацияси жуда узоқ вақт давом этиши сабабли буни хастанинг юраги кўтара олмаслиги мумкин эди. Чунки текширувлар давомида бемор юрагининг учта жойида жиддий муаммо аниқланди. Операция давомида юрак танага қон етказиб бера олмасдан, инфаркт юзага келиши хавфи бор эди. Шунинг учун ҳам режалаштирилган амалиёт икки босқичда ўтиши белгиланди”, - дейди марказнинг бўлим мудири, профессор Фазлиддин Баҳриддинов.
Биринчи босқичда юракда коронар-шунтлаш амалиёти бажарилиб, унга параллел равишда буйрак кўчириб ўтказишга қарор қилинди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай мураккаб амалиёт дунё бўйича йилига атиги 5-10 марта амалга оширилади. Ўзбекистон ҳудудида эса ҳали бундай операция бажарилмаган. Хирургия марказида ташкил этилган комиссия аъзоларининг рухсати билан бошланган ушбу юқори технологик ноёб муолажа муваффақиятли якунланди.
Ҳозир бемор ва донорнинг аҳволи яхши, уларни тиббий стандартлар бўйича даволаш жараёни давом эттирилмоқда.
111views0replies
0

Комментарии