Поиск
RUUZ

Общество

Олий мажлис сенати сайтини бузганлар 14 ёшли болалар бўлиб чиқди

Хакерлар 6 кишидан иборат жамоа бўлган.

445views0replies
0

Видеодан кадр

2 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтига бузиб кирилгани хабар берилганди. Сайтни 14 ёшли болалар бузгани маълум бўлди. Бу ҳақда My5 телеканалининг Markaziy studiya кўрсатувида маълумот берилди.
Маълум бўлишича, олти кишидан иборат бўлган Marsh Golden жамоаси 2018 йилдан бошлаб давлатнинг турли сайтларини бузиб кирган. Уларнинг бошлиғи 14 ёшли йигит бўлиб, жамоанинг қолган аъзолари ҳам унинг тенгдошлари.
Гуруҳ бошлиғининг биринчи иши 2019 йилда Kundalik.com сайтига кириб, мактабдаги баҳоларини тўғрилаб олиш бўлган. Унинг My5 каналига берган интервьюсида айтилишича, Сенат сайтини бузиб киришдан мақсад сайтнинг заифлигини кўрсатиб бериш бўлган. Шунингдек, у агар имконият берилса жамоаси билан давлат сайтларининг киберхавфсизлигига ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирган.
445views0replies
0

Комментарии