Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятидаги чегара божхона постидан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Фуқаро божхона ходимларига бўйсунмасдан постнинг чиқиш залидан қочиб кетаётган вақтида ушланган.

79views0replies
0

UzNews.uz

Куни кеча, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Фарход” чегара божхона постига пиёда холда кириб келган фуқаро божхоначилар томонидан шубҳа остига олиниб, тўхтатилиб шахсий кўрикдан ўтказмоқчи бўлинганида, божхона ходимларига бўйсунмасдан постнинг чиқиш залидан қочиб кетаётган вақтида чегара наряд ходимлари ёрдамида тўхтатиб қолинди.
Ходимлардан қочишга уринган шахс икки нафар холис иштирокида алоҳида хонада шахсий кўрикдан ўтказилганида ушбу фуқаронинг эгнидаги қора рангли нимча курткасининг чўнтаклари ичидан божхона ходимларига оғзаки маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган жами 1.350.000 Россия рубли борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
79views0replies
0

Комментарии