ЎзАнинг ДХХга таяниб берган маълумотига кўра, ДХХ томонидан Тошкент вилоятида қайд этилган ҳолатда Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими маҳаллий фуқарони Олмалиқ кон металлургия комбинатига ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушланди.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган Олмалиқ шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти мудираси ҳам қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.