• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 ноября 2022

Тошкентда танишининг уйига бостириб кириб, уй эгасини дўппослаган шахслар ушланди — видео

Босқинчилар олдиндан таниши бўлган уй эгаси билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолишганлиги бунга сабаб бўлган.

876
0
Видеодан кадр

Икки нафар шахс бегона инсоннинг уйига кириб, уриб тан жароҳати етказганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2 ноябрь куни 1999 йилда туғилган И.М., 2000 йилда туғилган А.Р. ва 2005 йилда туғилган Ф.К. олдиндан таниши бўлган 1993 йилда туғилган Д.А. билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолишган. Сўнг шу куни тахминан соат 21:00 атрофида улар Шайхонтоҳур туманидаги Д.М. истиқомат қилаётган хонадонга турар жой дахлсизлигини бузиб кириб, уни уриб тан жароҳати етказишган.

Мазкур жараённи 2005 йилда туғилган Ф.К. видео тасвирга олган, сўнг ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш мақсадида тарқатиб юборган.

Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) ва 142-моддаси (“Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

876
0