Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити сабаб бир қатор кўчалар ёпилади

10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

100views0replies
0

UzNews.uz

10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланадиган кўчалар: мазкур кунларда “Ибн Сино”, “Бўстонсарой”, “Университет хиёбони”, “Намозгоҳ”, “Садриддин Айний”, “Регистон”, “Рудакий”, “Шоҳизинда”, “Усто Умар Жўрақулов”, “Ислом Каримов”, “Афросиёб”, “Беруний”, “Мирзо Улуғбек”, “Гулобод”, “Муқимий” ва “Даҳбед” кўчаларида.
Қайд этилишича, ФВБ ва тез тиббий ёрдам бўлинмалари машиналарига ҳаракатланиш истисно тариқасида рухсат берилади. Қолган транспорт воситалари айланма йўллардан ҳаракатланиши сўралади.
Шунингдек, ҳайдовчилар флайердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланишлари учун рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова орқали ҳам кўришлари мумкин. 
100views0replies
0

Комментарии