Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси учун 600 млн доллар қарз олди

Мазкур келишув Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида имзоланди.

66views0replies
0

ЎзА

Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида 500 млн доллар миқдорида қарз битими имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шунингдек, Молия вазирлиги ва ОТБ Орол денгизи ҳавзаси секторида иқлимга мослашган сув ресурсларини бошқариш лойиҳаси юзасидан 3,3 млн доллар (грант) миқдорида қарз келишувига эришди.
ОТБ ҳамда Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ОТБ маслаҳат кўмагида Бухоро иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида дастлабки қиймати 100 млн доллар миқдоридаги ҳамкорлик битимини ҳам имзолади.
Бундан ташқари, Молия вазирлиги ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида 100 млн доллар миқдоридаги қарз келишувига эришди.
66views0replies
0

Комментарии