• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 3 ноября 2022

ЙПХ ходимларига бўйсунмай машина эшигини қулфлаб, "томоша" кўрсатган ҳайдовчи жазоланди

Айбланувчи ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмагани сабаб ходимлар машина ойнасини синдириб, уни қўлга олишганди.

632
0
Видеодан кадр

Кеча, 2 ноябрь куни Тошкентда 2004 йилда туғилган ҳайдовчи йигит ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатда давом этгани ҳамда эшикни қулфлаб, машинадан тушмагани сабаб ходимлар машина ойнасини синдириб, ҳайдовчини ҳибсга олишгани ҳақида хабар бергандик.

Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 3 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида мазкур ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Суднинг қарорига кўра, А.Х. МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисми ҳамда 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига асосан узил-кесил, БҲМнинг 10 баравари (3 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

632
0