• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 ноября 2022

AҚШ Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига 2,8 млн долларлик ҳарбий техника совға қилди

Мудофаа вазирлиги захиралари 50 та енгил-тактик жанговар техника билан тўлдирилди.

254
0
Royal Navy

AҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонининг ўринбосари генерал-майор Вендул Хаглер Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус операциялар кучларига 50 дона Polaris MRZR енгил-тактик жанговар автомашиналарини совға қилди, дея хабар бермоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Унга кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус тезкор қўшинлар бошқармаси бошлиғи махсус тезкор қўшинлар номидан техникаларни қабул қилиб олди. Маросимда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги, Ўзбекистон, AҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлари ва AҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этди.

"Ускуналар AҚШ Мудофаа вазирлигининг “Ҳамкорлар салоҳиятини ошириш” дастури доирасида тақдим этилган. Aвтомобиллар 2,8 миллион долларга баҳоланган ва Aмериканинг Ўзбекистонга ҳадя қилинган мудофаа маҳсулотларининг бир қисмидир", — дейилади хабарда.

254
0