Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси $1500 пора билан ушланди

У судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилган.

169views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент вилояти Пискент тумани прокурор ёрдамчиси пора олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган. Унда прокурор ёрдамчиси судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
169views0replies
0

Комментарии