Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 9 ой ичида қарийб 1500 киши ЙТҲ оқибатида вафот этди

Қайд этилишича, ЙТҲларнинг деярли 50 фоизи йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмаганлиги натижасида содир бўлган.

61views0replies
0

Наманган вилояти ИИБ

Ўзбекистонда жорий йилнинг сўнгги 9 ойи давомида 6449 та ЙТҲ содир бўлган ва 1494 ҳолат ўлим билан якунланган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи Машраб Раззоқов хабар берди.
Таъкидланишича, ЙТҲларининг 49,3 фоизи йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмаганлиги сабаб содир бўлган. Шунингдек, 1315 та (20,4 фоизи) ЙТҲларига инсон омили (тезликни ошириш, ҳайдовчининг тажрибасизлиги кабилар) билан боғлиқ бўлган ҳолатлар сабаб бўлган.
Қайд этилишича, республика бўйича 884 та жойда пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилмаганлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-июнь ойларида 3559 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, натижада 784 киши ҳалок бўлган.
61views0replies
0

Комментарии